"Удинезе" ҳужумчиси Бето ушбу трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Журналист Натан Гиссингнинг твиттерда ёзишича, 25 ёшли португалиялик футболчига бир қанча клублар, жумладан, "Ювентус", "Фулхэм" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ “Наполи” ҳам иккита таклиф билан чиққанди. "Удинезе" ўз ҳужумчиси учун 35 миллион евро талаб қилмоқда.
Бету ўтган мавсумда барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.