Кириш Регистрация

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан меҳнат шартномаси имзолаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали хабар бермоқда.

Журналистга маълум бўлишича, «The Special One» лақабли мураббийнинг Испания гранди билан тузадиган шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланади. Мадридликлар Моуриньонинг «Бенфика»дан муддатидан олдин кетиши учун «бургутлар»га 7 миллион евро товон пули тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Жозе аввал ҳам «қироллик клуби»да фаолият юритган. Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида Мадрид жамоаси Испания чемпионатида зафар қучган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган эди.

Киритилди: 12:42, 16.05.2026.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик