Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ЎзПФЛ комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лиганинг иккинчи даврасидан бошлаб янги тартибдаги электрон қайдномаларга ўтиши маълум қилинганди. Бу йўлда комиссарлар учун биринчи давра якунларига бағишланган ҳамда янги қайдномани тўлдириш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда биринчи давра давомида кузатилган ҳолатлар муҳокама этилиб, комиссар вазифалари халқаро тажрибадаги мисоллар билан кўриб чиқилди. Йиғилишнинг иккинчи қисмида эса янги қурилмалар асосида электрон қайднома тўлдириш жараёни тушунтириб ўтилди. Эндиликда Суперлига 14-тур беллашувлари стартига қадар комиссарлар ўзлари ишлаган биринчи давра учрашувлари қайдномасини янги услубда тўлдиришга ҳаракат қилиб боради.  

Бунгача старт лист тайёрлаш ва кейинчалик қайдномани имзолашгача бўлган вақт 30-40 дақиқани ташкил қилган бўлса, эндиликда янги турдаги лицензиялар ёрдамида МйЛеагуэ платформаси орқали қайднома онлайн тўлдирилади. Мураббий, комиссар ва ҳатто ҳакамлар ҳам ўз лицензияси орқаси онлайн имзо чекиш имкониятига эга бўлади.

Шу йилнинг январь ойидан бошлаб футбол клубларига микрочипли лицензиялар тақдим этилган бўлиб, уларда футболчи ҳақида керакли маълумотлар ўз аксини топган. Эндиликда комиссар ўйин олдидан старт лист ва учрашув якунлангач қайдномани худди шу микрочипли лицензиялар ёрдамида бир неча дақиқа ичидагина тўлдиради ва имзолайди. Дунёнинг етакчи лигалари мусобақани бошқаришнинг шу каби онлайн тизими (Competition Management System) дан фойдаланмоқда. ЎзПФЛ ҳамкорлик қилаётган MyLeague онлайн тизими микрочипли лицензиялардан фойдаланадиган дастлабки замонавий платформалардан бирига айланди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:21, 21.07.2023.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.