"Милан" ҳужумчиси Дивок Ориги 2022/23 йилги мавсумолди йиғинларда жамоа сафида иштирок этмайди. Клуб раҳбарияти уни сотишни истамоқда.
Миланликлар АҚШ бўйлаб турнега жўнаб кетади ва у ерда "Реал", "Ювентус" ва "Барселона"га қарши ўйнайди. Бельгиялик футболчи ёзда бошқа клубга ўтиш ниятида.
Оригига "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда.