Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

АПЛ. Ёз давомида амалга оширилган энг яхши трансферлар

Баҳо:
+ | -

Трансферлар ойнаси давом этмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, сиз олдидан ким қайси жамоага ўтишини аниқ айта олмайсиз. Бу эса трансферлар ойнасининг қизиқлигини оширади. Қуйида АПЛ клублари томонидан амалга оширилган энг яхши харидларни билиб оласиз.

10. Матео Ковачич >> "Манчестер Сити"

Ковачич, катта эҳтимол билан "Манчестер Сити"га қандайдир янгилик олиб келмайди. Аммо Гвардиолага Илкай Гюндоган ўрнини боса оладиган вакил керак эди. Шу сабаб Ковачич "Челси"дан харид қилинди. Хорватия терма жамоаси аъзоси ўз фаолияти давомида жами 4 та ЕЧЛ совринини қўлга киритган.

9. Пау Торрес >> "Астон Вилла"

Унаи Эмери "Астон Вилла"да катта режаларга эга. Шу сабабдан ўзининг собиқ шогирдини жамоага жалб этди. Пау Торрес ҳимояда Тайрон Мингз, Эщри Конса ва Диего Карлослар билан бирга ҳаракат қилади. Испания терма жамоаси аъзонинг 31.5 миллион фунтга келганини ҳисобга олсак, у асосий таркибдан жой олади.

8. Сандро Тонали >> "Ньюкасл"

Тонали катта ном сифатида, Италия чемпиони бўлиб Англияга келди. "Ньюкасл", уни айнан ЕЧЛ сабабли харид қилди. Унинг даражаси ярим ҳимоя учун муҳим саналади. "Қарғалар"ни 2002-03 йилдан бери илк бор катта турнирда қатнашаётганини ҳисобга олсак, Эдди Хаунинг бу юриши ўта фойдали бўлди.

7. Юрриен Тимбер >> "Арсенал"

Микель Артета ҳимояни мустаҳкамлаши керак эди. Шу сабаб "Арсенал" "Аякс"дан Тимберни харид қилди. Нидерландия терма жамоаси аъзоси шундай мослашувчанки, у ҳимоянинг ҳар қайси нуқтасида бирдек ҳаракат қила олади. 22 ёшли футболчи аллақачон икки бор мамлакат чемпиони бўлган ва янги жамоасига чемпионлик харакатерини ўтказа олади.

6. Мейсон Маунт >> "МЮ"

Маунтнинг ўзи тарбия топган клубини ташлаб кетиши, ёмон албатта. Аммо унга янги жамоа зарур эди. 24 ёшли ярим ҳимоячи "Челси" катта ютуқларга эриша олган. Рақиб дарвозаси олдида катта хавфга айлана оладиган футболчи, эски клубида 195 ўйинда 33 та голга муаллифлик қилган.

5. Доминик Собослаи >> "Ливерпуль"

Футбол мухлислари узоқ вақтдан бери Собослаини кузатиб келишади. У, аввалига "Зальцбург"да, кейин эса "Лейпциг"да порлади. Айни дамда "Ливерпуль" унинг олдида турибди. 22 ёшли ярим ҳимоячи 60 миллион фунтга харид қилинди. Венгрия терма жамоаси аъзосидан кўп нарса кутилмоқда. Биз ҳам унга омад тилаймиз.

4. Жеймс Меддисон >> "Тоттенхэм"

Меддисон "Лестер" билан Чемпионшипга йўл олгач, уни сотилиши аниқ бўлиб қолди. "Шпорлар" ярим ҳимоячи учун 40 миллион фунт тўлаб берганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи аввалари "Тоттенхэм"га етишмаётган менталитетни олиб келиши кутилмоқда. Меддисон майдонда Кейн, Сон ва Кулусевски учлигига ёрдам беради.

3. Кристофер Нкунку >> "Челси"

"Челси" ўта тартибсиз жамоага айланиб қолганди. Кераксиз ҳужумчилар ҳам кўп эди. Почеттино эса уларни бирма-бир йўқотиб, ўрнига ёш ва умидли юлдузларни олиб келди. Шулардан бири 51 миллион фунтга харид қилинга  Нкункудир. "Лейциг"дан олиб келинган вингерга катта умид боғланган.

2. Алексис Макаллистер >> "Ливерпуль"

24 ёшли футболчи ёзнинг илк харидларидан бирига айланганди. Клопп уни мавсумолди ўйинларида тўлиқ ҳаракат қилишини истади ва ёз аввалида сотиб олди. Макаллистер мундиал ғолиби ва янги жамоасига кўп нарса таклиф эта олади. "Ливерпуль" аргентиналик учун бор-йўғи 35 миллион фунт тўлади. Аммо қўйилган мақсадларга эришилса, "Брайтон" яна бу хариддан 20 миллионгача фойда кўради.

1. Деклан Райс >> "Арсенал"

Райснинг обрўси жуда юқори эди. У "Вест Хэм" билан еврокубок эгасига айланди. Ярим ҳимоячи учун "Манчестер Сити" ва "Арсенал" курашганди. Якунда 100 миллионлик таклиф билан Лондон клуби ғалабага эришди. Микель Артета қўйилган мақсадига эришганини айтади. Райс катта эҳтимол билан Шимолий Лондонда муваффақиятга эришса керак.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:01, 21.07.2023.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.