Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мурод Отажонов: «Чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этади»

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпионати олий лигасидаги 24-турнинг  қолдирилган «Шўртан» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида «қалдирғочлар» ёрдамчи мураббийи Мурод Отажонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Сўзим аввалида, бугун Ғузорда ҳар иккала жамоа вакиллари ҳақиқий футбол спектакилини намойиш қилишгани ва бундан биринчи галда мухлислар хушнуд бўлганликларини таъкидлаб ўтмоқчиман. Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, иккита бир-бирига ўхшамаган бўлимлар гувоҳига айландик. Учрашув бошланишида киритган тезкор голимиз футболчиларимизни янада руҳлантирди ва уларнинг шижоатини янада ошириб юборди. Биринчи бўлимнинг 20-25 дақиқалари атрофида ва иккинчи бўлим давомида юзага келтирилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда эди, назаримда ғалаба қозониш борасидаги ишларимиз анча осон кечармиди... Афсуски, жамоамизнинг охирги пайтларда ўтказаётган учрашувлари давомида футболчиларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишда жуда кўплаб хатолик ва ноаниқликка йўл қўйишмоқда. Бу эса энг муҳим паллада бизга панд бериб қўймоқда.

— Айтингчи, бугун мезбонларнинг қайси чизиқдаги ҳаракатлари маъқул бўлди ва қайси бири Сизнингча бўш ҳаракат қилди?
— «Шўртан» ҳурматга сазовор жамоа эканлигини унутмаслик керак. Ғузорликларда ўзига хос ўйин услуби ҳам, таркиб ҳам мукаммал шаклланган. Биргина таркибни олиб қарайдиган бўлсак, жамоа шарафини бугунги кунда мамлакатимизнинг анчагина номдор ва тажрибали футболчилар ҳимоя қилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Шу боис мен жамоанинг бирон бир чизиғини бўш, деб кўрсата олмайман. Агар ҳимояда камчиликлар юзага чиққанида эди, бугун биз йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонган бўлармидик... 

— «Бунёдкор»нинг қолган учрашувлардаги мақсади қандай? Чемпионлик учун кураш давом этадими ёки тақдирга тан берилдими?
— Фикрингизга мутлақо нафақат мен, балки бутун жамоа бўлиб қўшилмаймиз. Ҳали олдимизда икки тур учрашувлари кутиб турибди. Тўғри, «Пахтакор»да имконият бироз яхшироқ, лекин ўша имконият бизда ҳам йўққа чиққан эмас. Шундай экан кураш сўнгги тургача давом этади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 04:17, 07.11.2012.
Ўқилди: 3983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.