"Ньюкасл"нинг янги футболчиси Харви Барнс Англия шимолидаги клубга расмий трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Мен хурсандман. Бу ажойиб клуб ва мен учун майдонда қизиқарли ишларни амалга ошираётган муваффақиятли жамоага қўшилиш учун ажойиб имконият бўлди.
Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Бундай жамоага қўшилиш - ҳар бир ҳужумчи учун орзу", - дея Барнснинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Барнс "Лестер" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016 йилда у "тулкилар" сафида ижара асосида ўйнай бошлади.
2019 йилдан бери ёш футболчи тўғридан-тўғри "Лестер" сафида Премьер-лига ва бошқа расмий мусобақаларда ўйнаган.
Умуман олганда, у "Лестер" асосий жамоасида 187 та ўйин ўтказди ва Англия кубогини қўлга киритди, шунингдек, халқаро майдонда Англия учун ўйнади.