"АЗ Алкмаар" УЕФА томонидан жазоланди. Хабарларга кўра, Нидерландия клуби Конференсиялар лигасининг ярим финал, иккинчи даврасидан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши баҳсдаги мухлислар чиқарган тартибсизлик сабабли 80 минг евро жаримага тортилган.
Ўша баҳсда меҳмон жамоа футболчиларнинг яқинлари ўтирган сектор "АЗ Алкмаар" мухлислари томонидан ҳужумга учраган эди. Шундан кейин, 43 та мухлисга стадионларга кириш тақиқлаб қўйилган.
Бир нечтаси эса ҳибсга олиниб, суд қилинди. "АЗ" клуби янги мавсумда ҳам Конференсиялар лигасида қатнашади ва уй ўйинларини ёпиқ эшиклар ортида ўтказади.