Кириш Регистрация
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор 1-2 Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо
07/11 00:45 Венеция - Удинезе
07/11 01:00 Севилья - Алавес
07/11 01:00 Эвертон - Ковентри Сити
07/11 16:00 Андижон - Локомотив
07/11 16:15 Машъал - Сурхон
07/11 17:30 Лидс - Тоттенхэм
07/11 18:00 Малага - Расинг
07/11 18:30 Қизилқум - Навбаҳор
07/11 19:00 Кальяри - Фрозиноне
07/11 19:00 Торино - Лечче
07/11 20:00 Арсенал - Халл Сити
07/11 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
07/11 20:15 Эспаньол - Депортиво
07/11 22:00 Парма - Болонья
07/11 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
07/11 22:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити

Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди...

Баҳо:
+ | -

Эронлик ҳужумчи Меҳди Таремининг агенти ўз мижози «МЮ» сафини тўлдириши мумкинлигига шама қилди.

Ваҳоланки, ҳаммасидан хабардор матбуотда бу футболчи ва «қизил иблислар»га боғлиқ ҳеч қандай умумий маълумот чиқмаганди. Қизиқарли бурилиш.

Маълумот учун, «МЮ» ҳозирга қадар Мэйсон Маунт билан шартнома тузишга улгурди ва энди «Интер» дарвозабони Андре Онана трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Иккинчи томондан, бош мураббий Эрик тен Хаг баҳордаёқ аввало, сифатли ҳужумчига эҳтиёжи борлигини маълум қилганди. Манкунианликлар шунга яраша Гарри Кейн трансфери масаласида музокара бошлашга уринишди, аммо... Энди эса ОАВ хабарларига қараганда, улар «Тоттенхэм» голеадори номзодидан воз кечиб, эътиборни даниялик ҳужумчи Расмус Хейлундга буришган. «Аталанта» ҳужумчисининг ўзи «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишга мойил, фақат шуниси борки, бергамоликлар унинг учун каттагина сумма сўрашмоқда. Қолаверса, Расмусда топ-лигада ўйнаш тажрибаси ҳали кам.

Агент Борн Хорамделнинг ишорасига ишонсак, «қизил иблислар» ҳужумига яна бир яққол номзод бор. «Порту»да етакчилар гуруҳига қўшилган Меҳди Тареми манфаатларини ҳимоя қилувчи воситачи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига «Олд Траффорд»га киравериш нуқтасига осиб қўйилган «Юнайтед» рамзи суратини жойлаштирди. Такрорлаш керак, бунга қадар 30 ёшли эронликнинг «Юнайтед»га ўтиши юзасидан қисқа хабар ҳам чиқмаганди. Лекин агент ишораси мантиққа зид эмас. Биринчидан, Эрон миллий жамоаси вакили ўтган мавсум «Порту»да 29та гол урди. Иккинчидан, Португалиянинг O Jogo нашри маълумотларига қараганда, унинг трансферини 17 миллион фунтга сотиб олиш имкони бор. Айтганча, олдинроқ Таремига «Арсенал» томонидан қизиқиш борлиги айтилганди. Афтидан, бу борада Микель Артета олдида жиддий рақиб ҳам йўқ эмас. Ҳар ҳолда, Manchester Evening News нашрининг қўшимча ахбороти бўйича айтсак, клуб рамзи сурати олдинроқ олинган, аммо бу Тареми бўйича гап-сўзлар умуман йўқлигини англатмайди. Қизиқ, «қизил иблислар» мухлислари эронлик ҳужумчи вариантига қандай қарашаркин...?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:51, 26.07.2023.
Ўқилди: 3611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлари вақти маълум бўлди [4608]

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди [4297]

Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворит аниқланди — "Реал" ва "Барселона" кучли учликда эмас [3751]

Бруну Фернандеш Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига таъсирли муносабат билдирди [3631]

Машҳур агент Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиш сабабини айтди [3572]

Фақат «Реал» қолди... [3298]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади [3220]

Португалия футбол федерацияси Роналду учун махсус хайрлашув маросими ўтказади [3064]

"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [3027]

Португалия президенти Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига муносабат билдирди [2934]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик