Кириш Регистрация

"Женоа" Италия терма жамоаси ҳужумчисини трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

“Женоа” италиялик ҳужумчи Матео Ретеги билан шартнома имзолади.

Италия фуқаролигига қабул қилинган аргентиналик футболчи "Бока Хуниорс"дан А Серия жамоасига ўтди.

Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Аргентина клуби ушбу трансфер учун 15 миллион евродан кўпроқ пул олади, бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.

Ретегининг "Женоа" билан шартномаси муддатига аниқлик киритилмаган.

2023 йилги Аргентина чемпионатида ҳужумчи “Тигре” сафида ижара асосида 21 та ўйин ўтказган ва 11 та гол урган. Италия терма жамоаси таркибида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Киритилди: 00:38, 27.07.2023.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.