"Реал"дан 0:2 ҳисобида учралган мағулиятдан сўнг Эрик тен Хаг "МЮ"га ҳужумчи кераклигини айтди.
АҚШда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида тен Хаг жамоаси 14 марта зарба йўллади, аммо гол ура олмади.
- "Манчестер Юнайтед"нинг "Реал"га қарши ҳужумдаги ўйини клуб нима учун ҳужумчи сотиб олмоқчи эканлигини тушунтириб бердими?
- Албатта. Бизга иккита имкониятда аниқлик етишмади - бошиданоқ босим яхшироқ бўлиши ва голлар уришимиз мумкин эди.
Ўйлайманки, бизга яккама-якка курашларда ғолиб бўладиган футболчилар кўпроқ керак. Улар орасида Рэшфорд, Скотт Мактоминай ва Гарначо бор. Бундай позициялардан гол уриш керак.
Бирор нарса дейиш қийин. Биз кечаю кундуз ишлаймиз. Биз ишлаяпмиз ва бу клубдаги ҳамма шартномани ёпиш учун бор кучини сарфламоқда.
Биз ҳеч қачон бошқа клублар билан шартномаси бор футболчилар ҳақида гапирмаймиз, шунинг учун кимни мақсад қилганимизни ошкор қилмайман. Биз билан шартнома имзолаши учун керакли футболчини олиш устида ишлаяпмиз", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.
"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хёйлуннинг трансфери устида фаол ишламоқда. Унга оғзаки равишда 50+10 миллион евро таклиф қилинган, аммо Италия клуби камида 70 миллион талаб қилмоқда.
Ярим ҳимоячи Мейсон Маунт ва дарвозабон Андре Онана шу ёзда "Манчестер Юнайтед" жамоасига қўшилди.