"Специя" ўнг қанот ҳимоячиси Эмиль Хольм ҳали ҳам фаолиятини А Серия клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Яқинда Англиянинг "Брайтон" клуби швециялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди, латералга "Вест Хэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчини узоқ вақтдан буён кузатиб келаётган итальян гранди Премьер-лигадаги рақибларига қарши курашда ютқазиб қўйиш хавфи остида турибди, аммо шартнома имзолаш умидини йўқотмаяпти, деб хабар беради Tuttomercatoweb. "Ювентус", "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ҳали ҳам "Специя" томонидан 9 миллион эврога баҳоланган Хольмни сотиб олишни кутмоқда. Бироқ ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган.