Ҳужумчи Тюдор Мендель-Идову "Челси"дан "Андерлехт"га ўтди. Бу ҳақда Бельгия клуби расмий сайтида маълум қилди. 18 ёшли футболчи “Андерлехт” жамоасига эркин агент сифатида қўшилди.
Қанот ҳужумчиси Бельгия жамоаси билан уч мавсумлик шартнома имзолади. Мендель-Идову клубда 77-рақамни танлади.
Аввалроқ ОАВда “Барселона” футболчининг хизматларига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ “Андерлехт” футболчини илиб кетишга муваффақ бўлди.
Ўтган мавсумда Мендель-Идову Англия Премьер-лигасининг ёшлар ўртасидаги 12 учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.