Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

“Бунёдкор-1” ва “Бунёдкор-2” ўйинлари

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ярим финалчиси – “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари иккала таркиби ўзаро куч синашишди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 1:1 (2001 йилда таваллуд топганлар)
Дастлаб майдонга клубнинг энг ёш тоифасидаги жамоалари тушиб келишди. “Бунёдкор-1” оқ, “Бунёдкор-2” кўк либосларда ҳаракат қилишди. Илк дақиқалардан жамоалар яқин туриб олиб бир-бирларига тўп ошириш билан банд бўлишди. Қулай вазият бўлди дегунча узоқ масофалардан зарбалар беришди. Лекин бу урунишлар голга етарлича бўлмаганини инобатга олган жамоалар навбати билан олдинга ўтишга интилишди. Кўп ўтмай оқ либослилар ўз мақсадларига эришишди. Ўйинда хисобни И.Исломов очди. Ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган мезбонлар бор кучлари билан олдинга ўтишди. Рақиб томон прессинг қўллади. Бу ҳолатда меҳмонлар ҳам хатоларга йўл қўя бошлашди. Айнан шу жиҳат оқларга асқотди ва А.Бобожонов мувозанатни тиклаб жамоасининг жонига оро кирди – 1:1. Шундан кейин жамоалар ҳар қанча ҳужумлар қилмасин хисоб ўзгармай қолди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 5:0 (2000 йилда таваллуд топганлар)
Иккинчи баҳс эса 2000 йилда таваллуд топганлар ўртасида кечди. Ушбу учрашувда асосан бир томоннинг устунлигида кечди. Ўйиндаги биринчи голни Дониёр Ҳамидов киритди. Муваффақиятдан руҳланган мезбонлар яна ўз омадларини рақиб дарвозаси томондан излашди. Буни самараси ўлароқ яна учрашувда хисоб ўзгарди. Орадаги фарқни иккитага оширган Беҳзод З. бўлди. Шундан сўнг “Бунёдкор”нинг иккинчи жамоаси ҳимоядан чиқишга уриниб кўришди. Аммо бу ҳаракатлар узоққа чўзилмади. Қарши ҳужум тактикасини ҳам ишлаб чиққан мезбонлар яна дарвозани ишғол қилишди. Дастлабки гол муаллифи бўлган Дониёр Ҳамидов ўз номига дублни расмийлаштириб қўйди. Шундан сўнг меҳмонлар умуман ҳужум қилиш ҳақида ўйламай қўйишди. Бу эса Дамир Сатторов ва Отабек Ҳайруллаевга қўл келди. Улар жамоасининг йирик 5:0 хисобида ғалаба қозонишини таъминлашди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 1:0 (1999 йилда таваллуд топганлар)
Навбатдаги учрашувда 14 ёшли тарбияланувчилар беллашишди. Ушбу баҳс анча мурасасиз кечди. Лекин вазиятлар кам бўлди. Асосан тўпни назорат қилиш ва комбинацион ўйинларга катта эътабор қаратишди. Кўк либосда ҳаракат қилган “Бунёдкор-1” рақибларига қараганда бироз устунроқ эди. Бир-бирини яхши тушиниши жамоанинг ютуғи бўлди. Муҳаммадали Эркинов ва Симур Имомов майдонда ажралиб туришди. Улар жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшдилар. Ягона гол ҳам айнан Симур Имомов томонидан киритилди. Ушбу икки футболчи ўзларининг эркин ҳаракатлари билан бошқаларга ўрнак бўлишди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 2:1 (1998 йилда таваллуд топганлар)
Тўртинчи ўйинда ҳар томонлама тенг курашлар ва бир хил савиядаги жамоалар майдонда ҳаракат қилишди. Бу учрашувда икки томон ҳам ғалабага бирдек интилди. Олдинга ҳам бор кучлари билан ўтиб, гол киритишга астойдил ҳаракат қилишди. Дастлаб дарвозани мезбонлар ишғол қилишга эришишди. Бу уларга қўшимча устунлик берди. Натижада қанотлардан яна олдинга ўтишди. Бироқ тўп дарвозага киришни хоҳламади. Футболда сен урмасанг сенга уришади деган нақл бу сафар ҳам ўз исботини топди. Қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилган “Бунёдкор-2” орадаги мувозанатни тиклашга эришди – 1:1. Тўп билан муомала қилишдаги кўрсаткич бироз яхшиланаётгандек эди. Лекин “Бунёдкор-1” расман мезбон бўлгани учун бу ҳолат уларни қониқтирмас эди. Буни инобатга олган ҳолда рақибга босим қилиб тўпни олиб қўйди. Прессингга дош бера олмаган меҳмонлар химояда пала-партишликка йўл қўйишди. Шундай ҳолатда узоқдан зарба берган “Бунёдкор-1” вакили гол киритишга мувоффақ бўлди – 2:1. Учрашув якуниланишига бир неча дақиқалар қолганида хисобда орқада бораётган жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида ҳавфли вазиятларни содир этишди. Аммо кеч бўлган эди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 2:1 (1997 йилда таваллуд топганлар)
Бу ўйинда ҳам олдинги учрашувдаги ценарий такрорланди. Сабаби жамоалар савия жиҳатдан мос эканлиги кўзга ташланиб турди. Фақат бироз устунлик эвазига “Бунёдкор-1” ғалабани ўз томонига оғдира олди. Навбатдан дарвозаларга тўп киритилди. Бу гал ҳам биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очишди. Кейинроқ эса меҳмонлар катта саҳнага чиқиб мувозанатни тиклашди. Орадан анча вақт ўтгандан кейин яна мезбонлар олдинга ўтиб олишди. Бу ҳисоб эса меҳмонларга ҳам маъқул келмас эди. Шуни инобатга олган ҳолда рақиб томон бир қанча ҳужумлар ташкил этишди. Узоқ масофалардан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўришди. Аммо баъзи вазиятларда посбон ҳавфни бартараф этган бўлса, айрим зарбалар ноаниқ якунланаверди. Бу саъйи-ҳаракатлар то ҳакамнинг ўйин якунлангалиги ҳақидаги ҳуштаги чалинмагунга қадар давом этди. Учрашув эса 2:1 билан якунланди.

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” 4:3 (1996 йилда таваллуд топганлар)
Сўнгги баҳс анча томошабоп кўриниш олди. Ҳақиқий беллашув бўлиб ёдда қоладиган бўлди, десак адашмаган бўламиз. Иккита бўлим икки хил ўйин. “Бунёдкор-1” оқ, “Бунёдкор-2” қизил либосларда ҳаракат қилишди. Биринчи таймда асосан тўп билан қизил либослилар ҳаракат қилди. Улар кўпроқ ҳужумлар ташкил этишди. Натижада меҳмонлардан Азамат Солиев биринчи бўлиб таблодаги 0:0 ни 0:1 кўринишига ўзгартирди. Бу гол уларга ўзларига бўлган ишончни янада кучайтирди. Элбек Равшанов ва Достон Бобожонов дарвозага биттадан тўп киритиб жамоасининг 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишини таъминлади. Аммо тайм якунланишига 2 дақиқа қолганида мезбонлардан Акром Комилов орадаги фарқни бироз бўлса-да қисқартиришга эришди – 3:1. Шу тариқа иккинчи бўлим бошланди. Аммо иккинчи 45 дақиқалик умуман бошқача тус олди. Бу сафар оқ либослилар тўпни ўзларида кўпроқ ушлаб туришди. Энди эса улардан бу устунликни ҳисобда ҳам акс эттиришни таъминлаш қолган эди ва амалда бу ўз исботини топди. Яъни, Зарбилло Умаров олдинги ноаниқликларини айнан иккинчи 45 дақиқаликда тўлдириб жамоасининг жонига оро кирди. Бу голдан руҳланган мезбонлар бор кучлари билан рақиб жарима майдони ичида вазиятлар яратишди. Бу ҳолатлар дарвоза тўрини ишғол қилиш билан якун топди. Жамоасининг учинчи голига Владислав Нуриев муаллифлик қилди. Ҳисоб тенглашганидан кейин қизиллар умуман ҳужум ҳақида ўйламай қўйишди десак бўлаверади. Чунки биринчи таймдаги устунлик уларни қайсидир маънода ҳотиржамликка берилишларига олиб келди. Аммо рақиб олдинги хатоларидан тўғри хулоса чиқариб умуман янгича куч билан курашаётгандек кўринди. Уларнинг ҳаракатларидан янгитдан ўйин бошлаганга ўхшашди. Узоқ масофалардан йўллаган тўплари жуда ҳавфли бўлди. Шундай вазиятнинг бирида посбон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Биринчи бўлиб тўпга оқлардан Улуғбек Давлатов етиб келиб учрашувдаги сўнгги ва жамоасининг ғалаба келтирган голига муаллифлик қилди.

Бекзод ИСАEВ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:20, 09.11.2012.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.