"Альмерия" ҳужумчиси Эл Билол Туре "Аталанта"га ўтишга яқин турибди.
Relevo ва Sky Sport Italia хабарига кўра, бугун, 28 июль куни ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб кетади.
Бергамоликлар 21 ёшли малилик футболчи учун 27 миллион евро ва бонус сифатида 3 миллион евро тўлайди. Потенциал ҳаракат "Манчестер Юнайтед"га "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хёйлундни сотиб олиш имконини беради.
Олдинроқ "Эвертон" Туре учун "Альмерия"га 40 миллион евро таклиф қилиши ҳақида хабар берилганди.