Дарвозабон Жанлуижи Буффон келажаги ҳақида ўйлашда давом этмоқда. Дарвозабоннинг Б Серияда ўйнайдиган "Парма" билан шартномаси тугашига бир йил қолди, аммо томонлар бу ёзда уни бекор қилишга тайёр.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, Буффонга яқинда Италия терма жамоасидан иш таклиф қилинган. Шу билан бирга Жанлуиджига Италиянинг номи ошкор этилмаган клубидан ҳам қизиқиш бор.
45 ёшли Буффон сўнгги икки мавсумни Б серияда ўтказди. Яқинда Саудия Арабистонидан бир жамоа футболчини таклиф қилмоқчи бўлганди, бироқ италиялик футболчи йилига 30 миллион евро маош таклиф қилинганига қарамай, рози бўлмади.