"Нюкасл Юнайтед" янги футболчи харид қилди. Хабарларга кўра, "қарғалар" қуйи лига вакили бўлган "Саутенд" клубидан 16 ёшли Кейси Вустерни сотиб олган.
Ёш вингерга "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирган эди. Эдди Хау жамоаси Вустер билан 5 йиллик шартнома тузади.