"Вест Хэм Юнайтед" ярим ҳимоячи қидираётган эди. Хабарларга кўра, "болғачилар" устози Дэвид Мойес бир қарорга келган. У қандай қилиб бўлса ҳам "Челси"дан Конор Галлахерни сотиб олишга ҳаракат қилмоқчи.
23 ёшли ярим ҳимоячи айни дамда 50 миллион фунтга баҳоланмоқда. Аммо Мойес уни арзонроқ нархда қўлга киритишга ишонмоқда. Англия терма жамоаси аъзоси бу кўчишни амалга оширишга қарши бўлмайди. Негаки, "Вест Хэм" янги мавсумдан Европа лигасида иштирок этади.