Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Турин устида қонлиқ булутлар. "Ювентус"нинг боши жаримадан чиқмаяпти

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) “Ювентус”ни 2023/24-йилги мавсум учун еврокубоклардаги иштирокини тўхтатди ва клубни жаримага тортди.

Текширув натижаларига кўра, клуб молиявий назорат органи бўлмиш Турин махсус ташкилотининг меъёрий қоидаларини ва 2022 йилнинг августида имзоланган келишув битими шартларини бузган.

Шу муносабат билан “бьянконерилар” бир йилга еврокубоклардан четлаштирилди ва 20 миллион евро жаримага тортилди.

Бу суммадан 10 миллион евро шартли равишда тўланади. Яъни клуб жариманинг бу қисмини 2023, 2024 ва 2025 молиявий йиллари учун ҳисоботлар УEФА талабларига жавоб бермасагина тўлайди.

“Ювентус” А Серияда еттинчи ўринни эгаллади ва Конференциялар лигасида ўйнаши керак эди. Шу тариқа турнирда энди унинг ўрнига “Фиорентина” иштирок этиши керак.

Киритилди: 22:49, 28.07.2023.
Ўқилди: 1750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.