"Ньюкасл Юнайтед" Бруну Гимарайншга ўринбосар топиб қўйган. Хабарларга кўра, "Фламенго" ярим ҳимоячиси Виктор Уго "қарғалар" радарига тушган.
19 ёшли футболчи ўз жамоасининг муҳим вакили саналади. Айни дамда "Фламенго" Уго эвазига 20.5 миллион фунт сўрамоқда. У бу мавсумда 24 та ўйинда 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган.