Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланишади. Бу борада вакилларимиз Россияга етиб олишлари учун яна битта "олтин" қолди. Руслар ҳисобида 4та чемпионлик бор. Россия ногиронлар футбол ассоциацияси бош котиби Иван Киянский яқинда ниҳоясига етган ЖЧ ва ампутантлар футболидаги муаммолар ҳақида "Новая Известия" газетасига интервью беди.
— Ташкилотчилик борасида ҳаммаси аъло бўлди. Чемпионатни ўтказиш Калининград вилояти спорт вазирлигига топширилганди. Улар ҳаммасини юқори даражада ташкил этишди. Аслида ушбу мусобақа Японияда ўтиши керак эди. Лекин ўтган йили атом станциясидаги авария туфайли мусобақани бошқа жойга кўчиришга қарор қилишганди. Россия бу вазиятда қутқарувчи вазифасини ўтади.
— Россиянинг мусобақадаги асосий рақиблари Ўзбекистон, Туркия ва Аргентина бўлди. Чемпионликни қўлга киритган ўзбекистонликлар ҳақиқатан ҳам ажралиб туришдими?
— Ҳа, ажойиб жамоа. Гуруҳ босқичида улар барчани йирик ҳисобда мағлуб этишди. Ярим финалда эса ўз рақибини ҳам тор-мор этди — 4:0. Фақат финалда Россия билан ўйин улар учун осон кечмади. Агар дарвозабонимиз яхши ўйнамаганида, улар яна гол уришлари мумкин эди. Россия терма жамоаси ҳам ишончли ўйнади, аммо рақибга нисбатан яққол устунлик сезилмади.
— Нима бўлган тақдирда хам, иккинчи ўрин ҳам — муваффақият. Спорт раҳбарлари футболчиларни рағбатлантиришдими?
— Афсуски, биринчи ўринни эгаллай олмадик. Лекин мукофотга лойиқ ўринни эгалладик, деб ўйлайман. Россия футбол иттифоқи, Паралимпия қўмитаси пул ажратишса бўларди. Лекин биз ҳеч нарсани кўрмадик.
— Наҳотки бошқа жамоаларга ҳам муносабат шундай бўлса?
— Масалан, Ўзбекистон терма жамоасини шахсан мамлакат президенти Ислом Каримов қўллаб-қувватлайди. Туркияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида, унда биз "олтин", турклар "кумуш" олишганди, финал куни ташкилотчилар дарҳол пул мукофоти билан ўйинга ташриф буюришди ва мезбонларга яхшигина мукофот пулларини беришди. Биз Европа чемпиони бўлиб уйга қайтдик ва ҳеч қандай мукофот олмадик. РФИда биз учун доимий равишда маблағ йўқ. вазирлик ҳам пул ажратмайди ва бюджетда бу нарса кўзда тутилмаганини айтишади. Ҳеч бўлмаганда бир кишига 200-300 доллардан пул топа олганимизда — яхши бўларди.
— Олий лигада тўп сурадиган ампутант-футболчилар ойлик олишадими?
— Йўқ. Қандайдир тийинлар олишади. Балки клублар уларнинг ҳисобига қандай суммаларни ёзишар. Аммо улар амалда берилмайди. Улар текинга ўйнашади.