"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку Лондон клубига ўтганидан афсусда эмаслигини тан олди. Франциялик футболчининг фикрича, жамоа ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликлардан қутула олади.
"Челси" ўтган мавсумни яхши ўтказмади, буни ҳамма билади. Бу йил бизни янги лойиҳа, янги мавсум кутмоқда. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Клуб 15 ёки 16-ўринни олса ҳам фарқи йўқ. Янги мавсум қийин бўлишини тушунаман. Жамоа еврокубокларда қатнашмайди, лекин мен бу ерда асосий ролни ўйнашни хоҳлайман. "Челси" раҳбарияти таклиф қилган лойиҳадан тўлиқ қониқдим" - деди Нкунку The Times билан суҳбатда.
25 ёшли Нкунку 2019 йилдан 2023 йилгача "Лейпциг" сафида ўйнаган ва 172 ўйинда 70 гол ва 56 голга ассистентлик қилган.