"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке "шаҳарликлар" билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик ҳимоячи 2027 йилгача шартнома имзолаган бўлиб, унга кўра у ҳафтасига тахминан 200 минг евро ишлаб олади.
"Шубҳасиз, дунёнинг энг яхши жамоаси. "Манчестер Сити" футболчиси эканлигим мени ҳар куни фахрлантиради. Бу ҳамма нарсада мукаммалликка интиладиган клуб. Бу мени ҳаяжонга солади ва тараққиёт сари ундайди", - деди Аке "Манчестер Сити" расмий сайтига.
Аке Лондоннинг "Челси" клуби битирувчиси ва ўтган ёзда у жамоага қайтиши мумкин эди, аммо ўшанда "кўклар" 55 миллион евролик нархни жуда юқори деб ҳисоблашган.