Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Талғат Байсуфинов ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасига омад ва ижобий натижалар тилади.
«Ассалому алайкум, ишларингиз яхшими? Барчангиз соғ-саломатсизлар, деган умиддаман!
Ўзбек мухлислари томонидан қардош халқлар байроқларини бирлаштирган ҳолда ташкил этилган акция бизга ҳам жуда таъсир қилди. Бу жуда тўғри ташаббус ва тўғри ёндашув!
Биз чин дилдан миллий терма жамоангизга мухлислик қиламиз ва фақат ижобий натижалар тилаймиз.
Шахсан менинг фикримча, камида сизлар мағлуб бўлмайсизлар, энг яхши ҳолатда эса ғалаба қозонасизлар. Ички ҳиссиётларим шуни айтаяпти. Биз мўъжизалар ярата оламиз. Сизлардан яхши ўйин кутиб қоламиз.
Сизларга омад тилайман. Футболдаги муваффақиятнинг ўрни беқиёс. Йигитлар ишончни оқлайди. Омад доимо ёр бўлсин, олға!» — деди Байсуфинов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатларининг финал босқичига чиққан Марказий Осиёдаги илк жамоага айланди. Бугун Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ЖЧ-2026 доирасидаги дебют учрашувини Колумбияга қарши ўтказди.
Мехико шаҳридаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонликлар мағлуб бўлган бўлса-да, қанот ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилди.













