Кириш Регистрация

Йорк: "Онана де Хеа каби кучли дарвозабон эмас"

Баҳо:
+ | -

Дуайт Йорк Андре Онанани Давид Де Хеа билан бир хил даражада деб ҳисобламайди.

"Манчестер Юнайтед" нима хоҳлаётганига эътиборлироқ бўлиши керак. Де Хеа "Манчестер Юнайтед" учун қилган барча яхши ишларига қарамай, унинг фаолияти жуда ёмон якунланди. Умид қиламанки, бу "Манчестер Юнайтед" Онанани сотиб олганидан кейин бумеранг бўлиб қайтмайди. Истаклар билан эҳтиёт бўлиш керак.

Де Хеа - "Олтин қўлқоп" соҳиби, барчамиз каби хатоларга йўл қўйган ажойиб ўйинчи. “Олтин қўлқоп”ни қўлга киритиш “Олтин бутса”ни қўлга киритиш ва клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан баробар. Шунга қарамай, клуб дрвозабонни бошқасига ўзгартирди.

Менга бу ёқмайди. Менимча, Онана Де Хеа каби яхши эмас ва одамлар унга жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Онанани аллақачон кўрганман, ўйин тезлиги ва сизга нисбатан прессинг қилишларини ҳисобга олсак, Премьер-лига бошқа масала. Онана баъзида дарвозабон эмас, балки ташқарида ўйинчи бўлишга ҳаракат қилади.

Мен бу йигитни диққат билан кузатиб бораман. Де Хеани танқид қилган ва кетишини ҳоҳлаганлар қандай қилиб қайтишини сўрамади. Умид қиламанки, бундай бўлмайди", - деди “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси.

 

Киритилди: 20:11, 29.07.2023.
Ўқилди: 2542 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.