"Севилья"нинг тўпурарига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.
Саудия клуби марокашлик ҳужумчи Юссеф Эн-Несири учун 45 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи ўтиш ҳолатида 3 мавсумда 45 миллион ишлаб олиши мумкин бўлади.
"Ал-Ҳилол" бир неча ҳафта давомида "Фулхэм" ҳужумчиси Александр Митровични қўлга киритишга уриниб кўрди, аммо муваффақиятга эриша олмади. Эн-Несири энди устувор мақсадга айланди.
"Ал-Ҳилол" марокашликни Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга кўндириши керак. Эн-Несири икки марта "Вест Хэм"га ўтишни рад этди ва ҳужумчи ўзининг кейинги жамоаси спорт амбициялари бўйича "Севилья" каби рақобатбардош бўлишни афзал кўради. Аммо молиявий жиҳатдан фойдали таклиф ҳужумчини фикрини ўзгартириши мумкин.
Эн-Несири ўтган мавсумда "Севилья"нинг Ла Лигадаги энг яхши тўпурари бўлиб, лиганинг 31 ўйинида 8 та гол урди.