Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Аҳмаджон Мусаев: «Ўз кучимизга ишонамиз ва баҳсга тайёрмиз»

Баҳо:
+2 | -

Бугун ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал баҳслари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани Рас ал-Хайма шаҳридаги "Cove Rotana" меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Аҳмаджон Мусаев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Чорак финалга чиққан барча жамоани табриклайман. Уларнинг ҳар бири жаҳон чемпионатига чиқиш учун муносиб. Сурия терма жамоасини эса яхши ўйин билан табриклайман. Эртага жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишади, деган умиддаман.

— Жамоангизда иқтидорли ёшлар кўп деб ўйлайсизми?
— Албатта. Ўзбекистоннинг ушбу жамоасида жудаям кўп иқтидорли ва ёрқин футболчилар кўп. Улар яқин йиллар ичида миллий терма жамоанинг асосини ташкил қилишади. Мен уларнинг имкониятларига ишонаман.

— Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
— Сурия терма жамоаси гуруҳ ўйинлари орқали кучли жамоа эканини исботлади. Бу жамоа билан ўйин осон кечмайди. Шунга қарамай, биз ўз кучимизга ишонамиз ва бўлажак баҳсга тайёрмиз.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:28, 10.11.2012.
Ўқилди: 5659 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4934]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4873]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3900]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2960]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2505]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2273]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2269]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2248]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2227]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2175]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик