Кириш Регистрация

"Бавария" Манедан кутилган даражада даромад олмайди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчи Садио Манени "Ан-Наср"га сотишга яқин турибди.

Сенегаллик футболчи Саудия клуби билан деярли келишиб олди, "Бавария" эса 31 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёрлигини маълум қилган. Бир неча кун аввал "Ан-Наср" Мане учун тахминан 37 миллион евро таклиф қилиши ҳақида хабар берилганди. T3 нашрининг янгиланган маълумотларига кўра, мюнхенликлар бу сотувдан бироз камроқ даромад олади - тахминан 30 миллион евро.

Эслатиб ўтамиз, Садио Мане келаси мавсумда "Бавария"да қолишни режалаштирган, бироқ "Ан-Наср" билан музокара ўтказишга рози бўлган, чунки у бош мураббий Томас Тухелнинг режаларига киритилмаган.

Ўтган йили сенегаллик "Ливерпуль"дан "Бавария"га 32 миллион евро эвазига ўтган эди.

Киритилди: 00:30, 31.07.2023.
Ўқилди: 1687 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.