"Фиорентина" "Манчестер Юнайтед"га ярим ҳимоячи Софьян Амрабатни сотиш бўйича ўз талабларини билдирди. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, "бинафшаранглилар" марокашлик билан 30 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Манбанинг айтишича, агар бу сумманинг 5 миллиони бонус сифатида таклиф қилинса, "Фиорентина" қарши эмас. Бироқ, ҳозиргача “Манчестер Юнайтед” бонусларсиз максимал 25 миллион евро таклиф қилган.
Яқинда Амрабат учун курашда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли Жидда" клуби ҳам "Манчестер Юнайтед"га қаршилик қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. 26 ёшли марокашлик футболчи катта маош эвазига Европани тарк этишга тайёрми ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.