Ҳужумчи Ҳарри Кейн катта эҳтимол билан “Тоттенхэм”ни тарк этиб, фаолиятини “Бавария”да давом эттиради.
Todofichajes журналистларига маълум бўлишича, томонлар 29 ёшли тўпурарнинг трансфери учун пул товонини келишиб олишган. Немис гранди Кейн трансфери учун "шпорлар"га 90 миллион евро тўлайди. Яна ўн миллиони бонус сифатида тақдим этилади. Битим тез орада ёпилиши керак.
Харри 2011 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келмоқда. Ҳужумчининг лондонликлар билан шартномаси келаси йили якунига етади.













