"Брентфорд" дарвозабони Давид Райя "Арсенал"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради GOAL.
Манба берган хабарга кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи аллақачон "канонирлар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Райя 2019 йилдан бери "Брентфорд"да тўп тепади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













