"Арсенал", "Челси" ва "Барселона" клубларининг собиқ футболчиси Сеск Фабрегас мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёрлигини айтди.
“Юқори даражада бўлган 20 йил давомида мен бутсаларимни михга илиб қўйишга тўғри келадиган кунни бироз ваҳима билан кутдим.
Лекин мен ўз иштиёқимни мураббийлик оламида топдим. Бу мени ўйинга бутунлай янгича қарашга мажбур қилади ва ўйиндан кейин ҳаётга ўтишни бироз осонлаштиради.
Мураббий бўлиш ҳақида биринчи марта 30 ёшимда ўйлаганман. Коронавирус пайтида мен тўрт ойни уйда ўтказдим ва ўзимни янги нарсаларни ўрганишга ва ўйин ҳақидаги тасаввуримни яхшилашга бағишладим" - деди Фабрегас.