"Арсенал" дарвозабони Арон Рамздейл футболдаги камситишлар ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Мен футболни ҳамма учун хавфсиз ва севимли ўйин бўлишини истайман. Исталган одам — жинси, ирқи ва динидан қатъий назар, ҳеч қандай қўрқинч ва хавотирларсиз стадионларга кела олиши керак. Йиллар давомида мухлислар айрим жамоа вакилларини ерга уриб келди. Аммо бу ҳозир якун топиши лозим".