Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Аҳмаджон Мусаев: «Босимсиз ўйнаганимизда — энг яхши Ўзбекистонни кўрасиз»

Баҳо:
+1 | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эртага ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Бугун ярим финалчи-жамоалар бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Аҳмаджон Мусаев жамоасининг чорак финалдаги 120 дақиқалик ўйинидан кейин тўлиқ тикланиб улгурмаслигидан хавотирда эканини айтиб ўтди.

"Ярим финалга чиққан жамоалар орасида фақат биз чорак финалда 120 дақиқа давомида ўйнадик. Ўйинчилар эртанги ўйингача тўлиқ тикланишга улгурмай қолишлари мени хавотирга солмоқда. Шубҳасиз, бу ҳолат футболчиларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, аммо мураббийлар штаби футболчиларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўйинга тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз", дейди ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бир ой аввал 16 ёшли ўсмирлар амалга оширган ишни такрорлаш ниятидалар. Ўшанда Дилшод Нуралиев шогирдлари чорак финалда Жанубий Корея термасини мағлуб этишганди.

"Мен бир неча марта Кореяда бўлганман ҳамда у ердаги оммавий футбол тизимини кўрганман. Менга Жанубий Корея, Австралия ва Япония каби жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Боиси улар тартибли футбол намойиш қилишади", сўзида давом этди Мусаев.

"Мен кореяликларнинг битта ўйинини кўрдим. Шунинг учун бу жамоа ҳақида аниқ фикр билдира олмайман. Биз гуруҳ босқичида КХДРга қарши ўйнадик ва икки Кореянинг ўйин услуби бир-бирига яқин, деб ўйлайман. Шимолий Кореяга қарши ўйин тажрибаси бизга ёрдам беради деб ўйлайман".

"Жамоаларнинг имкониятларини 50/50 сифатида баҳолайман. Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимиздан кейин биздан босим йўқолди. Босимсиз ўйнаганимизда эса, энг яхши Ўзбекистонни кўрасизлар", дея фикрларни якунлади Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 18:43, 13.11.2012.
Ўқилди: 5583 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [11239]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7658]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4684]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3792]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3483]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2978]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [2670]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2384]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2240]

«МЮ» қизиқаётган футболчини саудияликлар катта пуллар билан илиб кетиши мумкин [2178]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик