Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Интер" "Бавария" посбони учун қанча тўлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг 34 ёшли швейцариялик дарвозабони Янн Зоммер 6 миллион евро эвазига "Интер"га ўтади, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, итальян клуби бу суммани икки транзакцияда тўлайди. Дарвозабон бугун Миланга учиб келади. Зоммернинг тиббий кўрикдан ўтиши эртага, 7 август куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ швейцариялик дарвозабон Италия клуби билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.

34 ёшли посбон 2023 йилнинг январида Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубидан 9 миллион евро эвазига "Бавария»"га ўтганди. Мюнхен таркибида Янн 25 ўйин ўтказди ва Германия чемпионига айланди.

Янн Зоммер Швейцария терма жамоасида 84 та ўйин ўтказган. Футболчи икки марта жаҳон чемпионатларида (2018 ва 2022) ва икки марта Европа чемпионатларида (2016 ва 2020) ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган.

 

Киритилди: 18:30, 06.08.2023.
Ўқилди: 1137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик