Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикаси

Баҳо:
+3 | -

Азиз мухлислар, биз мухлислар учун ҳаяжонли дамлар яқинлашиб келмоқда.

Хабарингиз бор, бугун 14 ноябрь куни Теҳрон шаҳрининг «Озодий» стадионида жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги тур уйини бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз Эрон термасига қарши биз учун жуда муҳим бўлган учрашувда майдонга тушади. Агар ғалаба қозонсак жаҳон чемпионатига чикиш имкониятимиз янада ошади, бу яхши албатта. Ҳар қандай дуранг натижа ҳам унча ёмон эмас. Лекин, мағлубиятга учрайдиган бўлсак, жаҳон чемпионатига чиқишимиз қийинлашади, буни албатта милий терма жамоа мураббийлар штаби ҳам, футболчиларимиз ҳам ҳис қилиб туришибди.

Эрон термасининг аввалги иккита ғалабасида Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикасига оддий мухлис сифатида шунга гувоҳ бўлдимки, сизларга бир бошдан айтиб кетай.

Нима экан дейсизми, бўлмаса эшитинг.

Эрон термаси ана шу иккита ғалабада минимал ҳисобини қайд этиб, рақибидан устун келган. Тошкентда ўтган биринчи тур ўининида футболчиларимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонишни жуда ҳам исташган эди. Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлса-да, биз мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, Эрон термаси бош мураббийи Карлос Кейрушниниг ишлатган «айёрона» тактикаси деб биламан. Ўйиннинг 62-дақиқасида ҳимоячи Эҳсон Ҳожисафий ўрнига ҳужумчи Муҳаммад Ризо Халатбарийни захирадан майдонга туширди. Ким ҳам меҳмонда ўйнаётиб, ҳимоячи ўрнига ҳужумчини ўйинга туширар эди-а, ўзи дуранг булаётган бир пайтда? Лекин Карлос Кейруш эса меҳмонда ўйнаётганига қарамасдан, қўрқмасдан ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушириб адашмаган эди. Бу ўзгариш оддий кўрингани билан якунда нима бўлганини ҳаммамиз биламиз.

Энди Эрон термасининг ўз майдонида Жанубий Кореяга қарши ўйинига тўхталиб ўтсам. Адашмасам, иккинчи таймнинг 56-дақиқасида кутилмаганда Эрон термаси бир ўйинчи кам бўлиб ўйнашга тўғри келади. Шунга қарамасдан, Карлос Кейруш ўша эски «айёрона» тактикасини қўллашга киришади. Ўзи шундоғам майдонда бир киши кам бўлиб уйнаётган бир пайтда ўйиннинг 69-дақиқасида ярим ҳимоячи Ризо Ғучаннод Нурниа ўрнига яна ўша ҳужумчи Муҳаммадризо Халатбарийни захирадан майдонга туширади. Бу футболчи гол урмаса-да, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди деб ўйлайман.Аслини олганда, айрим мураббийлар жамоаси бир киши кам бўлиб қолганда асосан ўша пайтдаги ҳисобни ушлаб қолишга уринади. Карлос Кейрушнинг захирадан майдонга ўйинчи тушириши оддийгина кўрингани билан, бу унинг навбатдаги «айёрона» тактикаси эди, менимча.

Бизнинг миллий терма жамоа мураббийлар штаби ана шу оддийгина кўринган захира алмаштирилишига ҳам эътибор қаратишса, мақсадга мувофиқ бўлармиди, буёғи энди мураббийларимизга ҳавола.

Мен ҳам Ўзбекистон фарзандиман. Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига боришини чин дилдан хоҳлайман ва мамлакатимизнинг бош жамоасига оддий мухлис сифатида қайғуришимга ҳақлиман деб ўйлайман.

Абдумажид Қодиров (LASSETTIUZB)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:01, 14.11.2012.
Ўқилди: 5307 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14026]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7985]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [5008]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4256]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3797]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3565]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3137]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [2956]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2677]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2525]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик