"Наполи" ҳимоячиси Марио Руи раҳбариятга агар бошқа клубдан таклиф тушса, у клубни тарк этишни хоҳлашини айтди, деб хабар беради журналист Жанулка Ди Марцио.
32 ёшли португалияликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.













