"Ювентус" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга кўз тикди.
Repubblica нашри хабарига кўра, "кекса синьора" франциялик футболчининг 50 миллион еврога баҳоланган трансферини амалга ошира олмаслигини тушуниб турибди.
Бироқ, манбага кўра, "Ювентус" келишувни амалга ошириш йўлини топган. Туринликлар Тюрам учун ўз футболчиси Лука Пеллегрини ва яна қўшимча 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
"Ницца" ҳали "Ювентус" таклифига жавоб бермади. Кефрен Тюрамга "Ливерпуль" ва "Бавария" каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.