Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Челси" Нкункунинг ўрнига Влаховични олиб келишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" жароҳат олган Кристофер Нкункунинг ўрнига Душан Влаховични сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу ёзда "Лейпциг"дан "Челси"га ўтган Нкунку "Боруссия" билан ўртоқлик ўйинида тиззасидан жароҳат олганди. Ҳужумчининг тиззасида муаммо борлиги хабар қилинганди. Нкунку тиззасидан операция қилинган ва камида 4 ой майдонга туша олмайди.

ESPN нашри хабарига кўра, Нкункунинг жароҳати "Челси"нинг Душан Влаховичга қизиқишини ошириши мумкин. "Ювентус" ҳужумчисига "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ Влахович келишувига Ромелу Лукаку ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, айни дамда «Челси» ва «Ювентус» келишувнинг молиявий томонида келиша олмаяпти. "Челси" Лукаку учун тахминан 46 миллион евро сўрамоқда, "Ювентус" эса Влаховични 80 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Киритилди: 21:57, 08.08.2023.
Ўқилди: 1849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик