"Барселона" кетма-кет 11-марта "Гампер" кубогини қўлга киритди.
"Барселона" "Тоттенхэм"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, "Жоан Гампер" кубогини қўлга киритди.
Каталонияликлар бу совринни қаторасига 11-марта қўлга киритишди. Уларга сўнгги мағлубият "Сампдория" билан бўлган - бу 2012 йилда содир бўлганди.
Умуман олганда, улар 58 та ўйиндан 46 тасини ўз фойдасига ҳал қилишган. Бу борада "Кёльн" икки бор "Гампер" совринини ўзиники қилган.