"Вест Хэм" ва Бразилия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета кимнинг ўйинини ёқтиришини айтди.
25 ёшли футболчи ўтган ёзда "Лион"дан Англияга кўчиб ўтганди. "Болғачилар" бразилияликнинг трансфери учун тахминан 43 миллион евро тўлашди.
Пакета, Премьер-лиганинг икки футболчиси уни ҳайратда қолдирганини тан олди: “Бернарду Силва ва Кевин де Брюйненинг ўйинни қандай тушунишлари, қанчалик ақлли узатмалари бор. Улар ҳар доим қачон тезлаштиришни ва қачон секинлаштиришни билишади. Мен шундай ўйинчиларни ҳурмат қиламан", - дея “Вест Хэм” юлдузининг сўзларини келтиради Siti Xtra.