Мадриднинг "Реал" клубидаги жароҳатланган футболчилар аста-секин сафга қайтишмоқда.
The Athletic хабарига кўра, ҳимоячи Ферлан Менди 2 ҳафталик, ярим ҳимоячи Дани Себальос эса 3 ҳафталик танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтишган.
Ҳозирда "қироллик клуби"да Арда Гюлер узоқ вақтга сафдан чиққан. Қолганлар Ла Лига 1-тур ўйинига тайёр бўлиши кутилмоқда.