"Челси" Рис Жеймс жамоанинг янги сардори бўлганини эълон қилди. 23 ёшли футболчи “кўклар” тарбияланувчиси, у олти ёшидан бери клуб академиясида таҳсил олган.
Жеймс "Челси"нинг асосий таркибида 147 та расмий ўйинда майдонга тушди. Уларда футболчи 11 та гол ва шерикларига 20 та голли узатма ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Челси"да сардорлик боғичини Сезар Аспиликуэта тақиб юрган эди. Июль ойида испаниялик футболчи Мадриднинг "Атлетико" клубига кўчиб ўтди.
"Челси" АПЛнинг янги мавсумининг биринчи турида "Ливерпул"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 13 август, якшанба куни бўлиб ўтади.