"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Душан Влахович ҳақида гапирди.
"Юқорида айтиб ўтганимиздек, Влахович - "Ювентус" футболчиси, аммо биз фойдали таклифларни кўриб чиқишимиз шарт. Бироқ, бу менинг ишим эмас. Унинг ўйин даражасини фақат баҳолай оламан ва бу борада Душандан жуда мамнунман. Охирги жароҳатларга қарамай, у ажойиб ҳаракат қилмоқда. У ажойиб карьерага эга бўлиш учун барча имкониятларга эга", - дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Италия ОАВ.