Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Левченко: "Бизга қарши ўйинларда жамоалар бошқача ўйнамоқда"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-тури доирасида ўз уйида “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнаган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко дуранг, рақиб жамоаларнинг “Нефтчи”га қарши мотивацияси, рақиб ҳимояси ва Арабулининг ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Ҳозир рақиб жамоалар “Нефтчи”га қарши ўйинларга бошқача тайёрланишмоқда. Буни биз учун балки мотивация дейиш мумкин.

Қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор беришимиз кераклигини билиб олиш имкони бор. Ҳозир барча жамоалар бизга қарши шундай ўйнашларига кўникишимиз керак.

Футболчилар ҳаракат қилишди, аммо барчаси улар ўйлагандек осон эмас. Ҳисоб 0:0 ва ўйлашимча ўйинга мос натижа бўлди”, - деди Левченко.

“Юқори даражада футбол ўйнаганингда барчасига тайёр бўлиш лозим. Ҳозир барча жамоалар очко учун курашмоқда. Ҳозир оддий ўйин йўқ. Қўлимизни қовуштирмай кейинги ўйинга тайёрланамиз”.

“Рақиб бугун яхши ҳимояланди. Рақиб ҳимоячилари босимдан чиқиб кетишни уддалашди. Биз эса бу ҳимояни ёриб ўтишда қийинчиликларга дуч келдик. Ҳозир ниманидир қаттиқ ўзгартиришни ўйламаяпмиз”.

“Арабулининг жисмоний ҳолати ҳозир унчалик кўнгилдагидек эмас. Ўзининг охирги ўйинидан кейин анча вақт футболдан ташқарида қолди. Шунинг учун унинг бу эрга мослашиш жараёни бироз қийин кечаяпти. Унинг иккинчи тайм аввалида алмаштирилиши шу билан боғлиқ. Унинг аввалги формасига қайтиши учун вақт керак”.

Киритилди: 00:33, 12.08.2023.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.