Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Бунёдкор» йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ўз рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо сўнгги тур олдидан чемпионлик масаласи "қалдирғочлар" қўлида эмас.

Ўйиннинг бошидаёқ "Бунёдкор" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Каримов тўпни чап қанотда очилган Ҳасановга узатди, Жасур эса жарима майдончасига кириб келаётган Карпенкони кўрди ва уни тўп билан таъминади. Жамоа сардорининг тўпни ерга туширмасдан йўллаган зарбасини Павел Леус қайтариб қола олмади.

Тошкентликларнинг иккинчи голи комбинацияси бундан ҳам чиройли бўлди. Ҳужумни бошлаган Карпенко, кейинчалик Шораҳмедов ва Тўраев орқали тўпни яна қабул қилиб олди ва тўпни кучли зарба билан жарима майдончаси йўллади. Баҳодир Пардаев эса  тўп йўналишини бош билан ўзгартирди ва гол муаллифига айланди.

Ўйин давомида майдон эгалари катта устунликка эга бўлишди. Ҳисобда олдинга чиқиб олган Қосимов шогирдлари ўйинни бир маромда олиб боришди. Ўйиндаги учинчи голга ҳам "қалдирғочлар" сардори ҳаммуаллифлик қилди. Унинг қанотдан етказиб берган тўпини ўйинда фаол ҳаракат қилган Жавлон Иброҳимов бош билан дарвозани ишғол қилди — 3:0.

Натижада, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги фарқ 2 очколигича қолди. Сўнгги турда Қосимов шогирдлари Муборакда "Машаъл" меҳмони бўлишса, "пахтакорчилар" ўз майдонларида "Бухоро"ни қабул қилишади. "Жар" стадионида мадҳиямиз садолари остида Ўзбекистон байроғи туширилди.

ОЛИЙ ЛИГА. 25-ТУР
"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:0 (2:0)
Голлар: Виктор Карпенко (4), Баҳодир Пардаев (12), Жавлон Иброҳимов (74)
Огоҳлантиришлар: Акмал Рустамов (51)
“Бунёдкор”: 1.Игнатий Нестеров (Акбар Тўраев 76), 2.Акмал Шораҳмедов (Алибобо Раҳматуллаев 71), 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 10.Шавкат Саломов, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Жасур Ҳасанов (Анваржон Солиев 67), 22.Виктор Карпенко, 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев
"Қизилқум": 22.Павел Леус, 2.Алишер Саматов, 4.Тимур Кагиров, 6.Ғулом Ўрунов, 7.Андрей Власичев, 8.Азамат Бобожонов (     Музаффар Умирзоқов 82), 11.Тўлқин Мирзаев (Алишер Холиқов 65), 15.Темур Васильев, 27.Аваз Агалиев (Акмал Рустамов 26), 28.Илья Ильин, 30.Санъат Шихов
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, Алексей Миронов, Андрей Букатин, Игорь Гормашов (барчаси – Тошкент)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:53, 17.11.2012.
Ўқилди: 3694 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.