Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: “Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишимиз жуда муҳим эди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган  “Арал” — “Навбаҳор” (0:2)  жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Одатдагидек, Самвел  Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ассалому алайкум! Сўзим аввалида барча “Навбаҳор” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз учун муҳим бўлган баҳс оғир кечганлигига қарамай, зафар қучдик. Бунинг учун шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар профессионал эканликларини мазкур ўйинда намойиш этишди.

“Арал”ни Нукусда мағлуб этиш осон деб ўйлаганлар қаттиқ адашадилар.  Сабаби, мазкур майдонда бўлиб ўтган олдинги баҳслар ва бугунги учрашув гарчи жамоамиз маҳорат борасида мезбонлардан устун бўлсада, буни амалга ошириш қийин эканлигини намойиш этди.

Ўз ўрнида яна шуни таъкидлаш жоизки, бугунги баҳс Суперлигадаги айрим беллашувлардан кўра, томошабопроқ кечди. Шунингдек, Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди. Боиси, “Арал” футболчилари бугун ўзгача кайфиятда майдонга тушишди. Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишимиз жуда муҳим эди. Чунки олдинги учрашувда мағлубиятга муносиб эмас эдик, шу сабабли, ушбу ғалаба Осиё Чемпионлар Лигасидаги муҳим ўйин олдидан йигитларга  руҳий тушкунликдан чиқиб кетишларига ёрдам берарди.

“Арал” ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Мезбонлар ҳақиқий жангчилардек ҳаракат қилишди, мухлислар учун ўйнашди. Майдон эгалари агрессив, замонавий ўйин намойиш этиб, вазифамизни қийинлаштиришди.

Ўз навбатида, мазкур ҳудуднинг ҳам Суперлигада жамоаси бўлиши, мазкур лигада муносиб иштирок этишини тилайман. “Арал”  жорий мавсумда ёки келаси йили Суперлигага чиқишини хоҳлардим.

— “Навбаҳор” миллий чемпионатдаги сўнгги ўйинда “Пахтакор”га имкониятни бой берганди. Ўша мағлубиятнинг бугунги баҳсга таъсири бўлдими?
— Ҳа, таъсири бўлди. Бироқ йигитлар майдонга чиқиб, ғалабани қўлга киритишди.

— “Арал” таркибидан қайси футболчиларни ўз жамоангизда кўришни хоҳлаган бўлардингиз?
— Жамоанинг барча чизиқларида яхши йигитлар бор. Аммо улар ҳаволаниб кетмасликлари учун исмларини айтмайман. Футболчиларнинг даражаси Суперлигада ўйнашга етади. Жамоанинг муваффақиятларида Неъматилло Қуттибоевнинг хиссаси катта деб биламан. Бу жамоани Суперлигада кўришдан хурсанд бўлардим.

— “Навбаҳор” футболчилари ўйин вақтини чўзишга уринишгандек бўлишди. Бунинг сабаби нимада?
— Сунъий майдон қопламаси футболчиларга жароҳат етказиши мумкин. Курашлар кўп бўлди. Нафақат, “Навбаҳор” балки, “Арал” футболчилари ҳам шикастланишганида, танаффуслар юз берди. Биз вақтни чўзиш учун кўрсатма бермаймиз. Йигитлар шунчаки жароҳатлардан сақланишга ҳаракат қилишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:02, 15.08.2023.
Ўқилди: 2123 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.