«МЮ»га қарши ютқазиқли ўйинда (0:1) «Вулвз» аслида жуда фаол эди. «Бўрилар» жами 23 та зарба йўллади.
Бу 2005 йили «Челси» «Олд Траффорд»га сафар қилганидан бери (0:1) энг яхши натижадир (25).
Бунинг устига жамоа XG бўйича ҳам жуда яхши кўрсаткичга эга бўлди – 2.2. Ҳар бир берилган зарбанинг ўртача гол бўлиш эҳтимоли эса 0,10 ни ташкил қилди. Бироқ жарима майдони ичида энг хавфли вазиятлар яратилган эди (булар йирик айланалар билан белгиланган).