Август ойи бошида Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлашини эълон қилган эди.
Италиялик футбол афсонаси 45 ёшида қўлқопларини михга осди. Бунга ЦСКА дарвозабони Игор Акинфеев фикр билдирди.
«Албатта, бу ҳиссиётларни қўзғайди. У ўзини футболга тўлиқ бағишлади. 45 ёшигача ўйнади. Вақт жуда тез ўтаётгани ачинарли», - деди Акинфеев.