Аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредес "Рома"га ўтгани ҳақида фикр билдирди. Ярим ҳимоячи Рим клуби билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
"Римга қайтиш мен учун жуда ҳаяжонли лаҳза. Мухлисларга самимий қабул учун катта раҳмат. 2022 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганимдан кейин катта бахтни ҳис қилдим. Энди мен “Рома” билан бирга ғалаба қозонишда давом этишни истайман”, - деди футболчи клуб расмий сайтига.
Паредеснинг трансфери Рим клубига 2,5 миллион еврога тушди.
Ўтган мавсумда жанубий америкалик футболчи "Ювентус"да ижара асосида ўйнаганди. Леандро 25 учрашувда битта гол урди.